Давлат умумтаълим муассасаларида ўқувчилар учун янги ўқув йилида кийиши лозим бўлган мактаб формаси қандай?

0
785
марта кўрилган.
????????????????????????????????????

Маълумки, давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формаларини мажбурий қилиб белгилаш 2024/2025-ўқув йилига қодирилган.

Гарчан, ягона мактаб формасининг мажбурийлиги кечиктирилган бўлсада, давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги аввалги низом амалда сақланиб қолмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда Халқ таълими вазирлиги янги ўқув йилида давлат умумтаълим мактабларида мактаб формаси сифатида қуйидаги кийим-кечакларни тавсия қилади:

            1) ўғил ва қиз боллар учун – тепаси оқ (классик кўйлак), пасти қора (классик шим ва юбка) бўлган кийим;

            2) мактаб томонидан аввалги йилларда жорий этилган ва бугунги кунга қадар кийишга яроқлиликни сақлаб қолган форма;

Ўқувчиларни вазирлик томонидан тавсия этилган вариантлардан ташқари бошқа кийим-кечакларда ҳамда турли бош кийимларда (таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно) мактаб ҳудудида юриши таълим муассасасининг ички тартиб ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига олиб келади. Мазкур ҳолат таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар ўртасида ижтимоий тенгликни таъминлашга қаратилган.

Мактаб директорлари томонидан мактаб формасини марказлашган ҳолда олди-сотди ишларини ташкил қилиниши қатъиян тақиқланган.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.