Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тубдан ўзгармоқда

0
479
марта кўрилган.

Президент Шавкат Мирзиёев фаоллар йиғилишидан сўнг Навоий шаҳридаги Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.  

Марказда электрон навбат тизими жорий этилган, фуқароларга юздан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади. Нотариал хизматлар, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзиш, паспортни расмийлаштириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва бошқалар шу ернинг ўзида амалга оширилади. 

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида болалар майдончаси, кафе, китоб жавонлари, бепул Wi-Fi ташкил этилган. Бу ерга келганлар улардан фойдаланиб, кутиш вақтини мазмунли ўтказиши мумкин.

Марказга келолмайдиган ҳамда олис овул ва маҳаллаларда яшайдиган аҳоли учун махсус транспортларда жойларга чиққан ҳолда хизмат кўрсатилади.   

Президентимиз Халқ қабулхонасининг марказдаги бўлимига кириб, ходимлар билан суҳбатлашди. Аҳоли қандай масалалар бўйича мурожаат қилаётгани билан қизиқди.

Шу ерда Навоий вилоятида тадбиркорлик, кичик бизнес ва ҳунармандликни ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Хусусан, эксперимент тариқасида “Навоий – тадбикорлар вилояти” лойиҳаси амалга оширилади. Бунда тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида уларни рўйхатдан ўтказишда давлат божи икки баробар камайтирилади. Қатор хизмат кўрсатиш соҳаларига имтиёзлар берилади. 

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.