Депутат билан учрашув

0
294
марта кўрилган.

Сергели  тумани “Ёрқин ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида туман мутасаддилари ва 25-“Қўрғонтепа” округи депутати билан электр энергия ва табиий газдан қарздорлик оқибатларига бағишланган  учрашув ўтказилди.

Учрашувда электр энергияни тежаш мақсадида туманда янги тизим жорий этилаётгани, бу эса аҳолининг тўловларни ўз вақтида топширилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётгани бўйича тушунча берилди.

Тадбир якунида маҳалла нуронийлари ва аҳолиси Дустлик-16 мавзесида 31 йил мобайнида таъмирга муҳтож бўлган йўл  асфальт қилинганлиги ҳам таъкидланди.

Учрашув сўнгида, Сергели туман  25-“Қўрғонтепа” округи депутати Ҳ.Қўчқарова билан фуқароларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказилди. Қабул жараёнида, мактаб ўқувчиларини хавфсизлиги таъминлаш мақсадида  йўлларга белгилар қўйиш, “Чорбоғ” ва “Ёрқин ҳаёт” махаллалари туташ чорраҳаларга светофор ўрнатиш, Спутник-18 мавзесидаги 4-уйнинг ертўла қисмидаги қувурларни таъмирлаш, Спутник-17 мавзесидаги 4 ва 6-уйлар ҳамда 566-сонли боғча оралиғидаги қуриб қолган дарахтларни кесиш бўйича амалий ёрдам беришни сўрадилар. 

Бу ишлар ижтимоий ҳаётимиздаги  кичик бир ишлардек туюлади.  Обод маҳалла, намунали уй каби шарафли номга эга бўлиш ана шундай кундалик  муаммоларни ҳал қилишдан бошланади. Ана шундай вазифалар эса халқ билан мулоқотда аниқланиб олинади.

Ҳ. ҚЎЧҚОРОВА, Сергели  тумани 25-“Қўрғонтепа” округи депутати

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.