Депутат бу ким? Халқ вакили!

0
895
марта кўрилган.

Депутат халқимиз муаммоларини, элнинг оғриқли нуқталарини ўз ваколатларидан фойдаланиб, парламентга етказа оладиган, шу муаммони ҳал этишга керакли мутассис ва ташкилотларнинг эътиборини қарата оладиган инсон бўлиши керак деб ўйлайман. Бугун мен сизларга ўзимнинг устозимни, депутатлик ваколатисиз ҳам халқ хизматида юрган захматкаш, меҳнаткаш инсонни таништирмоқчиман.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Бекчанова Дилбар Зариповна Хоразм вилоятининг  117- Урганч сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди кўрсатилган. Партиямиз вакиласи 1962 йилда Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек. Маълумоти олий. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини 1985 йили тугатган. (Бугунги Ўзбекистон Миллий университети). Ихтисоси-журналист. Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси Хоразм вилояти кенгаши аъзоси.

Меҳнат фаолиятини “Хоразм ҳақиқати” газетасида мухбирликдан 1985 йилда бошлаган. У ерда 1996 йилгача ишлади. Шу билан бирга жамоатчилик асосида вилоят ёшлар ташкилотида ўринбосар сифатида ҳам фаолият юритди. Кейинчалик  республика нашрлари «Туркистон» ҳамда “Оила ва жамият” газеталарида Хоразм вилояти мухбири бўлиб ишлаб,  республикамиз даврий нашрларида ўзининг долзарб муаммоларга бағишланган мақола ва очерклари, танқидий-таҳлилий мақолалари билан жамоатчиликка танилди.

Моҳир журналист бир неча марта республика танловларининг ғолиби бўлди. Муаллиф ўзининг доимий принципларига, яъни касби -коридан, мансаб- мартабасидан, қаерда истиқомат қилишидан қатъий назар ҳар бир замондошимизнинг бугунги қувонч ва ташвишлари, ички туйғулари, кечмиш-кечирмишларини тасвирлаш, уларнинг ҳар бирида шахс қиёфасини кўра олиш, ўзгаларга улар ҳақида ибратли тарзда ҳикоя қила олиш тамойилига амал қилади. Д.Бекчанова фаол, истеъдодли, интилувчан, асосийси меҳнаткаш ва касбига, дўстларига садоқатли,  шогирдларига меҳрибон инсон.  Ўз фикри, принципларига эга.

Мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг кучи тобора ортаётган, жамиятда демокартик ўсишнинг шаклланаётган, ОАВнинг босқичма-босқич “тўртинчи ҳокимият”га айланаётган, республикамизнинг очиқлик сари дадил одимлаётган даврида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи сифатида давлат сиёсати ва жамиятда ўрнатилган қоидаларни аҳоли онг-шуурига сингдиришда муноиб хизмат қилиб келаяпти.

Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси Хоразм вилояти кенгаши раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган кезлари устоздан кўп ўгитлар олдик. Бугунги кунда ҳам маслаҳатлашиб турамиз.  Устоз камтар, эзгу фикрли, эзгу амалли инсон!  Мен устозга олдида турган юксак давондан кечиб ўтишида тилакдошман,

⠀ Асқар СУЛТОНОВ,  ЎзМТДП Хоразм вилоят Кенгаши бош мутахассиси

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.