Депутатлар учрашуви

0
131
марта кўрилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Сергели тумани Кенгашлари депутатлари Х.Қўчкарова ва С.Хасановалар “Халқобод” ва “Маданият” маҳаллаларида бўлиб маҳалла фаоллари билан суҳбатда бўлишди.

Суҳбат давомида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси томонидан имзоланган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш, ижтимоий фаолликларини ошириш бўйича Тошкент шаҳар тажрибасини яратиш чора-тадбирлар” режасининг 14-банди ижроси асосида жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари маҳалладаги хотин-қизлар билан ўтказилган учрашувлар давомидаги мурожаатларни ижросини таъминланганлиги юзасидан ахборот бердилар. Депутатлар томонидан эхтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ва кийим-кечаклар тақдим этилди.

Шундан сўнг, маҳалла фаоллари ва депутатлар “Халқобод” маҳалласи ҳудудида жойлашган 297 мактабгача таълим муассасасига бориб, болажонлар томонидан янги йил муносабати билан ижро этилган қўшиқ ва раксларни томоша қилишди. Тадбир сўнгида болажонларга кийим-кечак ва уйинчоқлар совға этилди.

Мавлуда Таджиева тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.