Депутатлик гуруҳларилари  эл орасида, муаммоларни ҳал этиш ташвишида

0
180
марта кўрилган.

Бугунги кунда пойтахтимизнинг барча туманларида ЎзЛиДеП партия Кенгашларининг депутатлик гуруҳлари ва партия аъзолари томонидан округларга ташрифлар амалга оширилиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш сектори аъзолари ва маҳалла фаоллари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Сергели туманидаги “31-Учувчилар” округида  жойлашган  4 сектор штабида ўтказилди.

Учрашув давомида округда жойлашган маҳаллаларда туманнинг ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилмаган ва аҳоли учун зарур бўлган болалар майдончалари ва спорт майдончалари барпо этиш масалаларига доир таклифлар муҳокама этилди. Шу ўринда, “Зиёкор”, “Шукрона”, “Халқобод” ва “Маданият” маҳалла фаоллари томонидан кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг автомашиналари учун автотураргоҳлар қуриш масалалари бўйича ҳам таклифлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

“Қўшқурғон” маҳалла раиси Ў.Зияев маҳалла ҳудудида мактабгача таълим муассасаси йўқлиги, аҳоли томонидан кўплаб мурожаатлар бўлаётгани ва мазкур масалани шаҳар миқёсида ҳал этилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат этди. Мурожаатга жавобан депутатлик гуруҳи аъзолари муаммони ҳал этилишида тегишли вазирлик ва ташкилотларга хатлар юборилиши тўғрисида  маълум қилинди.

Учрашув якунида Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгаши депутати Ҳ.Қўчқарова ва Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгаши депутати Х.Дадабаев навбатдаги ўтказиладиган учрашувда болалар майдончалари ва спорт майдончаларининг намунавий лойиҳалари тақдимотини ўтказиши хамда қурилиш учун тавсия этилаётган жойларни бориб кўриш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, депутатлар ва сектор фаоллари секторда жойлашган кўп қаватли уйлар атрофларида ободонлаштириш масалаларини куздан кечириб, мавжуд болалар майдончалари ҳолатларини яқиндан ўрганиб чиқдилар.

Х.Дадабаев, Халқ депутатлари Сергели тумани кенгаши депутати,

Коммунал ва экология масалалари бўйича доимий комиссия раиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.