“Дэвис кубоги”нинг плей-офф баҳслари

0
140
марта кўрилган.
Пойтахтимиздаги “Саховат спорт сервис“ мажмуасида теннис бўйича “Дэвис кубоги”нинг плей-офф баҳслари бўлиб ўтди.
 
Унда Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон лигасига чиқиш учун Сербия терма жамоаси билан ўзаро куч синашди.
 
Жамоалар ўртасида жуфтлик ва яккалик баҳслари ўтказилди. Жуфтлик беллашувларида Санжар Файзиев ва Денис Истомин тандеми Никола Милоевич ва Виктор Троицки жуфтлигини 2:6, 6:1, 6:2 ҳисобида таслим қилди.
 
Яккалик баҳсларида  мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Душан Лайовични 6:3, 6:4 ҳисобида енгди ва умумий ҳисобни 2:2 кўринишига олиб келди.
 
Терма жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашувда Санжар Файзиев ва Филип Крайинович ўзаро рақобатлашди. Мазкур ўйин 6:4, 3:6, 0:6 ҳисобида якунланди.
 
Шу тариқа Ўзбекистон ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 2:6 ҳисобида якунланди. Энди Сербия термаси ноябрь ойида ўтадиган жаҳон лигасида куч синашади.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.