Достонбек Отаболаев Шанхай Премьер-лигасида тенгсиз бўлди

0
211
марта кўрилган.

Хитойнинг Шанхай шаҳрида каратэнинг WKF йўналиши бўйича Премьер-лига мусобақаси ўз якунига етди. Уч кун давом этган мазкур мусобақа терма жамоамиз учун омадли якунланди.

Турнирнинг биринчи кунида ҳамюртимиз Достонбек Отаболаев -75 кг вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритганди. Каратэчимиз бугун олтин медаль учун эронлик Баҳман Асғарига қарши жанг қилди.

Муросасиз кечган баҳс Отаболаевнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва юртдошимиз мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Премьер-лига мусобақаси Токио Олимпиадасига рейтинг очколарини тақдим этадиган йирик турнирлардан бири бўлиб, ушбу ғалабадан сўнг спортчимиз ўз ҳисобидаги Олимпиада рейтинг очколарини 900 тага кўпайтириб олди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.