Экологияга муносабат – долзарб вазифалардан бири!

1
302
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12 ноябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда Туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тузилмасини тузиш, унинг қароргоҳини эса Оролбўйининг экологик фожиадан энг кўп жабр кўрган туманларидан бирида жойлаштириш ғоясини илгари сурди. Бу бежиз эмас, албатта.

Яқинда ноябрь ойининг 4-6 саналарида Тошкентда бўлиб ўтган чанг бўрони  жаҳонда  атроф муҳитга бўлган муносабатни ўзгартириш лозимлигини англатмоқда. Чунки, Она Замин бу бизнинг умумий уйимиз. Ҳақиқатан ҳам кейинги пайтларда антропоген омиллар натижасида тупроқларнинг қуруқлашиб бориши, дарахтларнинг кўплаб кесилиши, атмосферага ташланадиган турли хил газлар — саноат корхоналари ва транспорт воситалари чиқиндилари орқали атроф муҳитнинг ифлосланиш миқдори кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Тошкент атмосферасига ёғилган чангларнинг концентрацияси хавфлилиги жиҳатидан 30 мартага ошганлиги маълум бўлди, бундай ҳолат кейинги 150 йилда кузатилмаган.

 Ушбу манзаралар ва Орол бўйи ҳолатлари эндиликда “Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш” фанини талабаларга жиддий ўқитишни талаб қилади. Экология фанини ўқитишда энг замонавий методлардан фойдаланиб дарсларни олиб бориш зарурлигини кўрсатмоқда. Эндиликда Экология фанини ўқитишда узлуксиз таълим тизимини йўлга қўйиш, ва уни аввало мактабгача таълимдан бошлаш керак деб ҳисоблайман. Фарзандларда  табиатга муҳаббат руҳини болалигидан тарбиялаш керак. Боғча, мактаб, махсус таълим, олий ўқув юртидаги сабоқлардан атроф муҳитга меҳрли муносабатни сингдириш керак. Чунки, инсонлар доимо табиат билан уйғунликда яшайдилар. Демак шундай экан, ушбу фанни ўқитишда янги замонавий инновацион методлардан фойдаланиб дарс соатларни олиб боришга, дарс вақтида табиатга берилаётган зарар, чўлланиш  оқибатлари, тупроқ деградацияси, океанларда сув сатҳининг кўтарилиши, флора ва фаунанинг камайиб бориши каби ҳолатлар акс эттирилган видео фильмлар, слайдалар намойиш этилиши керак. Яна бир асосийси табиат қўйнига чиқиб болалар , ёшлар атроф-муҳитга берилаётган салбий оқибатларни ўз кўзи билан кўриши зарур. Олий таълим муассасаларидаги ўқитувчи ва талабаларни хориж мамлакатларига юбориб улардаги экология бўйича ўқитиш усуллари билан таништирилса жуда маъқул бўларди.

 Дунё мамлакатлари орасида япон миллати энг узоқ умр кўради, бунга сабаб, Япония халқи экологик қонунлар ва тартибларга риоя қилувчи хисобланади. Япон миллатида экологик онг, экологик маданият ва тушунча тўлиқ шаклланган. Улар ўзлари яшаб турган табиатни жуда авайлайдилар.

Мамлакатимизда ушбу соҳада қатор ишлар амалга оширилаётган бўлса-да “Экология ва табиатни мухофаза қилиш” фанини ўқитишнинг назарий ва методик асослари муаммосига бағишланган махсус, кенг қамровли илмий-тадқиқот ишлар амалга оширилмаган, экология ва табиатни мухофаза қилиш фанини ўқитишнинг методик асослари етарли эмаслиги, экологик таълим беришда халқаро тажрибалар ва замонавий ёндашувларнинг тадбиқ этилмаганлиги,  экология ва табиатни мухофаза қилиш фанини ўқитишнинг концептуал модели яратилмаганлиги, экология ва табиатни муҳофаза қилиш фанини ўқитишда инсон саломатлигини сақлаш қаратилган инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатади. Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш фани бўйича тушунчаларни талаба ўқув жараёнида олиши лозим, акс ҳолда бу фанга эътибор қилмас эканмиз, ўзимиз яшаётган Она Сайёрамизни яхши билмас ва уни тушунмас эканмиз, бу ишлар яхшиликка олиб келмайди. Экология фанини ўқитиш бўйича белгиланган дарс соатлари ҳали талабга жавоб бермайди. Чунки, бугунги кунда замоннинг ривожланишига қараб унинг тармоқлари жуда кенгайиб бормоқда. Ҳар бир соҳа бўйича билимли мутахасислар лозим,  Бунинг учун  уларга аудиторияда дарс бериб, экологик онг ва маданиятни шакллантириб,  кейинчалик келажак учун маъсул кадрларни тарбиялаб бориш керак.

Европанинг  Глазго шаҳрида жорий йилнинг 1-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтган Иқлим ўзгаришига бағишланган халқаро конференцияда  ҳам атмосферага ташланаётган зарарли газлар миқдорини камайтириш барча мамлакатларнинг бурч ва вазифаси эканлигини жиддий таъкидланди. Анжуманда яшил энергиядан самарали фойдаланиш,  транспорт воситаларининг ташланмаларини камайтириш ҳамда кархоналар чиқиндиларини зарарсизлантириш каби вазифаларни  ҳар бир мамлакат ўзига мақсад ва вазифа қилиб белгилаб олиши  лозимлиги таъкидланди.

Демак, экологиянинг мусаффолиги Ер куррасидаги  ҳар бир инсон учун зарурат ҳисобланади. Табиат ҳаммамизнинг онамиз, ҳадеб унга озор беравериш оқибати айланиб ўзимизга калтак бўлиб тушади. Турли касалликлар келиб чиқади, нафас оладиган ҳавомиз, истеъмол қиладиган озиқ-овқатларимиз ҳаммаси заҳарли моддалар билан тўйинади,  ифлосланади. Бунинг олдини олиш ҳар биримизнинг бурчимиз

Ҳуснобод Ҳушвақтова, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Табиий фанлар кафедраси мудири, доцент

Ёйиш

1 мулоҳаза

  1. Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш ҳамманинг иши. Чунки барчамиз шу ёлғизгина табиатда яшар эканмиз уни сақлашимиз ва асрашимиз зарур. Бутун дунё халқи атроф-муҳит ҳақида қайғурмоқда катта ишларни қилишмоыда. Бизлардан баъзиларимиз эса ҳали уйқудамиз, уйғониб ўзимиз яшайдиган Она Сайёрани асрашга ўрганайлик.Мамлакатимиз Президенти «яшил макон» ташаббусини бекорга кўтармадилар. Мақола ўз вақтида чиққан, давр талаби эндиликда ЭКОЛОГИЯДИР.

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.