“Эл-юрт умиди” жамғармаси танловлари учун имтиҳон бошланди

0
124
views

“Эл-юрт умиди” жамғармасининг жорий йилги иккинчи очиқ стипендия танлови иккинчи босқичига тавсия этилган номзодлар учун тест синовлари бошланди.

Тест синовида талабгорларга 30 та савол, жумладан, таҳлилий фикрлаш — 15 та, IQ — 15 та ва уларни ишлаш учун 60 дақиқа вақт берилди.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тайёрланган тест синовлари ҳудудлар кесимида, белгиланган графикка асосан ўтказилди.  

Таъкидлаш жоизки, хорижда таълим олиш дастурлари мамлакатимизда давлат хизматчиларининг сифат таркибини яхшилашга хизмат қилади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here