Элга хизмат – олий ҳиммат!

0
1701
марта кўрилган.

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси ташаббуси билан Қўшкўпир туманидаги Уйғур қишлоғи аҳолиси учун махсус жиҳозланган автобусда сайёр давлат хизматлари ташкил этилди.

Туман марказидан 22 км узоқликда жойлашган қишлоқда Давлат хизматлари агентлигининг Кўчма тадбири ўтказилишидан  асосий мақсад – аҳолига  турли тўсиқларсиз, ортиқча ҳужжатларсиз ва чиқимларсиз давлат хизматлари кўрсатишдан иборатдир. Айниқса, ушбу хизмат хотин-қизлар ва ёш оналарнинг оғирини енгил қилмоқда.

Ушбу тадбирда қишлоқ аҳолисидан фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасига қабул қилиш, кадастр ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш ва бошқа кўплаб хизмат турлари бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Давлат хизматлари агентлиги томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бари юртдошларимизнинг давлат хизматларидан кўнгли тўлиб ва унумли  фойдаланишлари йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар бўлиб, уларнинг вақтини ва харажатлар чиқимини камайтирмоқда.

Мафтуна Рўзиматова,

 Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти

бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ

билан алоқалар шўъбаси етакчи маслаҳатчиси.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.