Элимизга, юртимизга, ҳар бир оилага  қут-барака энсин!

0
255
марта кўрилган.

Мамлакатимизнинг  ҳар бир  сўлим жойлари, маданий-маърифий масканлари жумладан, ҳар бир мактаб ҳамда  мактабгача таълим муассасаси байрамона безанган.  Кўркам арчалар болажонлар қувончига қувонч қўшиб, уларнинг дилларини яйратмоқда. Айниқса,  байрам базмлари болажонларга олам-олам завқ улашмоқда.

Ташкент  шаҳрининг Чиланзор туманидаги “Табассум” номли мактабгача таълим муассасасида Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган маданий – маърифий тадбир ҳам кичкинтойлар қалбини шодликка тўлдирди.

Кўркам арча атрофида ўтган байрам тадбирида кичкинтойлар шўх қўшиқлар куйлашди, жарангдор овозда шеърлар ўқишди, қизиқарли эртаклар асосидаги саҳна кўринишлари намойишида ўзлари ҳам қатнашиб яйрашди.

Янги йилда элимизга, юртимизга, ҳар бир оилага  қут-барака энсин! Кўзмўнчоқ болажонларимизнинг ўзига, қувончларига кўз тегмасин.

Ватан келажаги бўлган фарзандларимизнинг шодликларига шодликлар уланаверсин! Фараҳли ҳаёти бардавом бўлишини Оллоҳдан сўраб қоламиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.