Энди абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун тўлов ундирилади

0
141
марта кўрилган.

Тест синовлари ўтказилаётган йилдан аввалги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиш учун экиҳнинг ярим баравари (101365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграмдаги расмий канали. Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно саналади.

Абитуриентлар отмларга ҳужжат топшириш учун мурожаат этганда, жойлардаги банклар кассалари, давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтиш учун  мурожаат этганда, давлат хизматлари марказларида жойлашган банк кассалари ҳамда марказлар ходимларига нақд ёки нақд пулсиз кўринишда тўлов амалга оширишлари мумкин.

Мазкур тўловлар вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази фаолиятини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.