Янги ўқув йилида магистрлар тайёрлаш бўйича қабул квотаси 7 695 нафар бўлиб, буни 53,7 фоизи давлат гранти (4 131 та), 46,3 фоизи контракт (3 564 та) тўлови асосига мўлжалланган, дея хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали.
Жорий йилда илк маротаба бакалавриат битирувчилари, бакалавриат таълим йўналишига турдош бўлмаган магистратура мутахассисликлари бўйича ҳам танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
ОТМларга мавжуд қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда профессор-ўқитувчилари таркибидан келиб чиқиб ўзларида мавжуд магистратура мутахассисликларига базавий тўлов-контракт бўйича қўшимча қабулни амалга ошириш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари, ОТМлар ректорларига (филиаллар директорлари) янги ўқув йилидан чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли магистратура мутахассислиги бўйича ЎзР фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилди.