Энди дунёнинг барча продюсерлари Ўзбекистонда кино суръатга олинувчи манзиллари ҳақида маълумотга эга бўлади

0
154
марта кўрилган.

Энди дунёнинг барча продюсерлари Ўзбекистонда кино суръатга олинувчи манзиллари ҳақида маълумотга эга бўлади, дея хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Дунё киносаноати соҳасидаги нуфузли нашр – World of Locations журнали Ўзбекистондаги кинолокациялар, бу мамлакатда фильм суратга олиш имкониятлари ҳақида мақола эълон қилди.

26 минг нусхада чоп этиладиган ушбу ихтисослашган нашр Берлин, Канн, Гонг Конг, Лондон ҳамда дунёнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтадиган кино саноати тадбирларда бир йил давомида тарқатилади.

World of Locations – кинофильмлар яратишни ташкил қилиш, суратга олиш учун манзиллар ҳақида маълумот бериб, бутун дунёдаги продюсерлар ўз лойиҳаларини амалга ошириш ва ҳамкорлар топиш учун ўқийди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.