Энг яхши болалар қаҳрамони

0
255
марта кўрилган.

 Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида  “Энг яхши болалар қаҳрамони/қаҳрамонлар гуруҳи” кўрик-танлови ўтказилди. Унга 270 нафар ижодкордан мингдан зиёд расмлар келиб тушди.

Асарларнинг 17 таси кўрик-танловнинг якуний – финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Финалчиларнинг 10 нафари онлайн овоз бериш йўли билан сараланган бўлса, қолган 7 нафари ташкилотчилар томонидан танлаб олинди.

Ҳакамлар ҳайъати баҳоларига асосан, биринчи ўрин 172 балл тўплаган Тоҳир Исломовнинг  “Буюк болакайлар” персонажлари энг яхши иш деб топилди ва муаллиф ташкилотчилар томонидан 10 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди.

Иккинчи ўрин 152 баллга лойиқ кўрилган “Турсунбой ва Қўчқорвой” персонажи учун  Хуршид Турсунбоевга насиб қилди ва муаллифга  6 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Учинчи ўрин 145 балл тўплаб, 4 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланган  Лейла Мўминовага “Анора” персонажи учун берилди.

“Мактабгача таълим вазирлиги билан ушбу йўналишда бир қатор лойиҳаларни амалга оширяпмиз, – деди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳикматилла Убайдуллаев. – “Энг яхши болалар қаҳрамони/қаҳрамонлар гуруҳи” кўрик-танлови ҳам ана шуларнинг бири. Ўйлайманки, бугун биз ўзбекистонлик болалар учун севимли персонажлар, бир-биридан чиройли миллий қаҳрамонларнинг яратилганига гувоҳ бўлдик. Танловга тақдим этилган барча ишлардан имкон қадар фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Ушбу қаҳрамонлар яқин келажакда мультфильм, эртак ва ҳикоя қаҳрамони бўлиб болалар орасига, уларнинг қалбига кириб боради”.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.