Енгил атлетика. Ўзбекистон чемпионати якунланди

0
101
марта кўрилган.

14-16 февраль кунлари пойтахтимизда ёпиқ иншоотларда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Республика Олимпия захиралари спорт коллежида ташкил қилинган турнирда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 300 нафар спортчи иштирок этди.
 
Мусобақа якунларига кўра, биринчи гуруҳда 409,9 очко тўплаган Самарқанд вилояти терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни 328,5 очко жамғарган Тошкент вилояти терма жамоаси қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин 105 очко йиққан Андижон вилояти терма жамоасига насиб қилди.
 
Иккинчи гуруҳда эса кучли учликка Сирдарё (351,7 очко), Наманган (329), Жиззах (201) терма жамоалари киришга муваффақ бўлдилар. 
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.