Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Осиё чемпионатида эркин кураш бўйича финал жанглари якунига етди. Финал баҳсларда иштирок этган икки спортчимиз Ихтиёр Наврўзов (-70кг) ва Магомед Ибрагимовлар (-97кг) ҳал қилувчи жангда рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди.
Маҳмуджон Шавкатов (-57кг) ва Рашид Қурбоновлар (-79кг) эса финалда имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояландилар.
Бронза медали учун жанг қилган Темуржон Усмоноҳунов (65кг вазн тоифасида) эса рақибини мағлуб этиб, бронза медали соҳибига айланди.