Эркин кураш. Икки спортчимиз Осиё чемпиони, иккита кумуш ва бронза

0
131
марта кўрилган.

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Осиё чемпионатида эркин кураш бўйича финал жанглари якунига етди. Финал баҳсларда иштирок этган икки спортчимиз Ихтиёр Наврўзов (-70кг) ва Магомед Ибрагимовлар (-97кг) ҳал қилувчи жангда рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. 

 Маҳмуджон Шавкатов (-57кг) ва Рашид Қурбоновлар (-79кг) эса финалда имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан кифояландилар. 

Бронза медали учун жанг қилган Темуржон Усмоноҳунов  (65кг вазн тоифасида) эса рақибини мағлуб этиб, бронза медали соҳибига айланди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.