Эркин Воҳидов таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “ИНСОН ЎЗИНГ” номли китоб тақдимоти

0
58
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхонаси ва Олмазор тумани “Қуёш” маҳалласи кутубхонаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “ИНСОН ЎЗИНГ” деб номланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Собирова Вазира  ташаббуси билан ташкил этилган ушбу китобхонлар, зиёлилар ва ижодкорлар учун адабиёт байрамида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистон Халқ артистлари Гавхар Зокирова ва Малика Иброхимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хуршид Дўстмухаммад, ОАВ вакиллари, Тошкент шаҳрининг турли гўшаларидан таниқли ёзувчилар, ижодкорлар, Оқила аёллар, Бувижонлар мактабининг масъуллари, Қуёш маҳалласининг китобсевар аҳолиси ва кенг китобхонлар оммаси иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан шоирнинг хаёти ва қизғин фаолиятига “Инсон ўзинг” китобидан ўрин олган 100 дан ортиқ хотиралар билан бирга бўлиб ўтган қизиқарли воқеалар тўғрисида фикр юритдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Қаҳрамонинг фарзандлари, қариндош уруғларининг чиқиши, ўз оталари, яқинлари тўғрисида фахрланиб, тўлқинланиб, хотираларини билан ўртоқлашганлари ҳам барча иштирокчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Айниқса, Ўзбекистон Халқ артистлари Гавхар Зокирова ва Малика Иброхимоваларнинг Эркин Вохидов шеърларидан, асарларидан жонли тарзда образга кириб ижро этишлари, анжуман қаҳрамонининг қаламига мансуб асарларига басталанган куйлар, қўшиқлар ва рақслар барчани мамнун этди.

 Ҳафиза Каримова, Маънавий-маърифий ишлар аълочиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.