Фан олимпиада ғолиблари олий таълим муассасаларига тест синовлари ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзига эга

0
410
марта кўрилган.

Шу йилнинг 8-11 июнь кунлари Тошкентда академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 18 та фандан Республика олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Фан олимпиадасининг якуний босқичида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 448 нафар, умумтаълим мактабларининг 611 нафар ўқувчиси  — жами 1059 нафар иштирокчи ўзаро беллашди.

Академик лицей ўқувчилари 18 та фандан 15 тасида иштирок этиб, уларнинг  23 нафари фахрли ўринларни эгаллади. Жумладан, физика, математика, химия, биология, тарих, она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, инглиз тили, немис тили, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан академик лицей ўқувчилари асосий совринли ўринларни эгаллашди.

Қозоқ, тожик тиллари ҳамда давлат ва ҳуқуқ асослари фанларидан якуний босқичда умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирок этишди ва ғолибликни қўлга киритишди.

Фан олимпиадасининг республика босқичида  1-, 2- ва 3- ўринларни эгаллаган иқтидорли ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли қарори билан олий таълим муассасаларига тест синовлари ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзига эга бўлдилар.

Манба:  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.