Фанат Қаҳрамонов грузин боксчисини мағлуб этди

0
113
марта кўрилган.

Токио-2020 доирасидаги беллашувлар қизғин кечмоқда. Ҳар бир ҳамюртимизнинг чиқишини халқимиз эътибор билан кузатиб,  барчасига омадлар тилаб турибди.Бокс йўналишида  Фанат Қаҳрамонов Олимпиададаги дебют жангини ўтказди. 

Ҳамюртимиз унда грузиялик Гиорги Харабадзега қарши рингга кўтарилди. Бутун баҳс давомида ўзининг аниқ ва кучли зарбалари билан ажралиб турган Фанат яққол устунлик билан ғалабага сазовор бўлди. -75 кг вазн тоифасида иштирок этаётган вакилимиз Фанат Қаҳрамонов кейинги даврани қозоғистонлик Аманкул Абилханга қарши ўтказади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.