Фестивалда ёш исътедод соҳиблари иштирокига ҳам алоҳида эътибор берилган

0
191
марта кўрилган.

Қадим Сурхон воҳасининг инсоният тамаддунида тутган ўрни беқиёс. Кўплаб тарихий қадамжолари, бетакрор табиати, меҳмондўст одамлари, ҳайвонот ва наботот олами билан маълуму машҳур бўлган ушбу замин бугунги кунда дунё сайёҳларини ўзига мафтун этмоқда.
  
Президентимиз ташаббуси билан 5—10 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтадиган «I Халқаро бахшичилик санъати» фестивалига 86 давлатдан бахши-шоир, оқин, жировлар, хорижий давлат вакиллари, фольклоршунос олим, нуфузли санъат намояндалари ҳамда оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Термиз шаҳрининг асосий кўчалари ва тадбир ўтказиладиган асосий майдон байрамона безатилган. ОАВ ходимлари учун Матбуот маркази шай ҳолатга келтирилган. Шунингдек, Термиз халқаро аэропорти, Темир йўл вокзали ва фестиваль ўтказиладиган Санъат саройи ҳудуди тайёр.

Ҳар икки йилда бир марта Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ўтказилиши белгиланган мазкур йирик анжуман достончилик санъатини янада юксалтириш, миллий анъана ва урф-одатларимизни, қадимий нафис санъатимизни  кенг тарғиб этишга қаратилган.

Фестивалда ёш исътедод соҳибларининг иштирокига ҳам алоҳида эътибор берилган. Жумладан, Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабининг дуторчи қизлар ансамбли ҳам тадбирларда фаол иштирок  этмоқда.

Шунингдек бу ерда ҳар бир вилоятнинг ўзига хос павильони ҳам  мавжуд. Масалан,  Самарқанд павильонига Регистон мажмуасини эслатувчи арк орқали кириб келинади. Кираверишда самарқандлик дорбозлар ўйинига кўзингиз тушади, уларнинг ёнида эса самарқандлик ҳунармандлар, кандокар усталар, зардўзлар, каштачилар, кулоллар, дунёга машҳур ”Конигил” қоғозлари устахонаси каби вилоятнинг ўзига хосликлари акс этган.

Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот котиби

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.