Фориш туманида “Китоб нурли келажак” мавзусида байрам тадбири

0
187
марта кўрилган.

 Жиззах вилояти, Фориш туманида маданият бўлими кутубхонаси, кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда 1-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда  “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан “Китоб нурли келажак” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирни кириш сўзи билан кўзи ожизлар кутубхонаси мудири  Д.Худойқулова очиб берди ҳамда болаларни китоб ўқиш маданиятини ўстириш, болалар маънавиятини китоб билан бойитиш ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Тадбирда  С.Илёсова, К.Ҳакимов, Ф.Тўйчиев, А.Жумабеков, Ф.Абдукаримова каби китобхонлар китоб мутолааси ҳамда ватан туйғусига бағишланган  шеърлардан ўқиб беришди.

Кутубхона фойдаланувчилари — Р.Ўткирова, Ф.Сайфиддинова, Х.Бахтиёров, А.Кенжаевлар эса “Ҳеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон!” қўшиғини куйлашди.

Кеча якунида  тадбирда фаол иштирок этган иштирокчиларга  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Мавлуда АСҚАРХЎЖАЕВА

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.