Пойтахт, Яккасарой тумани: Фуқаролар мурожаати масъуллар нигоҳида

0
50
марта кўрилган.

Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришгандаёқ бир фикрни таъкидлаганди: халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Бу элпарвар тамойил давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси фуқаролар билан мутасадди идораларни боғловчи тизимга айланди. Жойларда барча даражадаги раҳбарлар билан жонли мулоқотлар ва сайёр қабуллар йўлга қўйилгани одамларда муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигига катта умид ва ишонч уйғотди. Давлат идоралари қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида ишлашни бошлади.

Жумладан, Яккасарой туман ҳокимлигида 27 июль куни  туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи, туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи, ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Унда 20 нафар фуқароларнинг мурожатлари тингланди ва уларга тегишли тартибда жавоб берилди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилиб, вақт ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатларни ечими юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш ҳамда ушбу мурожаатларни белгиланган муддатда ҳал этиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.