Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини тузиш мақсадга мувофиқ

0
264
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида Нодавлат нотижорат ташкилотлари  фаолиятига танқидий ёндошиб, улар ўз фаолиятида бурилиш ясайди, деб ишонч билдирди. Ушбу ижтимоий тузилмалар билан амалий мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини тузиш мақсадга мувофиқ, деб таъкидлади. 

«Бу йўналишдаги яна бир долзарб муаммога тўхталиб ўтмоқчиман. Бугунги кунга қадар давлат органлари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг аниқ ҳуқуқий механизмлари яратилмаган. Бу эса нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятини холисона баҳолашга халақит бермоқда. Шундан келиб чиқиб, давлат ва жамият бошқарувида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчан ва амалий механизмларини жорий этиш мақсадида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш зарур.

Шу муносабат билан барча давлат органлари қошида фаолият олиб борадиган жамоатчилик кенгашлари ташкил этишни таклиф қиламан. Мазкур жамоатчилик кенгашлари давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлайдиган, уларни аҳоли билан бевосита боғлайдиган кўприк вазифасини бажариши лозим», дея кўрсатма  берди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.