Футзал. Осиё чемпионатида бронза медали учун курашамиз

0
79
марта кўрилган.
9 февраль куни  Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг ярим финалида Эрон терма жамоасига тўқнаш келди. 
 
Осиёнинг 11 карра чемпионига қарши ўйин йигитларимиз учун жуда қийин кечди. Афсуски, финал йўлланмаси учун ўтган учрашувда форслар терма жамоамиз дарвозасини 7 маротаба ишғол қилдилар. Вакилларимиз эса биттагина гол билан жавоб бера олдилар холос.  
 
Энди футзалчиларимиз 11 февраль куни соат 13:00да учинчи ўрин учун беллашувда Ироқ терма жамоасига қарши ўйин ўтказадилар.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.