Футзал. Ўзбекистон Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади

0
94
марта кўрилган.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хитой Тайпейида ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун учинчи ўрин учун ўтказилган ўйинда Ироқ терма жамоасига қарши баҳс ўтказдилар.
 
Драматик кечган ўйиннинг асосий дақиқасида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, қитъа биринчилигининг бронза медаллари эгасига айландилар.
 
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.