Гулистонлик болалар замонавий спорт мажмуасига эга бўлди

0
77
марта кўрилган.

Наврўз умумхалқ байрами арафсида Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани маркази – Деҳқонобод шаҳарчасида янгидан барпо этилган замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди, дея хабар берилади uza.uz сайтида

Лойиҳа қиймати 3 миллиард 800 миллион сўмлик спорт мажмуаси “Гулистон мадад қурилиш” хусусий қурилиш корхонаси бунёдкорлари томонидан барпо этилди. 
Замонавий – 18х42 ҳажмдаги спорт зали ҳамда бир минг томошабинга мўлжалланган спорт майдонига эга мажмуада тиббиёт, мураббийлар, ҳакамлар, спорт жиҳозлари учун махсус алоҳида хоналар мавжуд. 

Болалар-ўсмирлар спорт мактабида айни чоғда спортнинг 12 тури бўйича 28 нафар мураббий қўлостида салкам минг нафарга яқин болалар ва ўсмирлар тарбияланмоқда. Уларнинг 370 нафарини қизлар ташкил этади. 

— Шу пайтгача ўз спорт баъзамизга эга эмас эдик. Мана энди энг замонавий спорт мажмуаси барпо этилди, – дейди Гулистон туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Алишер Тўрақулов.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.