Гурлан туманида “Турон” мактаб  театри танлови бўлиб ўтди

0
124
марта кўрилган.

Гурлан туман маданият саройида мактаб  ўқувчилари  ўртасида “Турон” мактаб  театри танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

Ўқувчи ёшлар ўртасида театр санъатини оммалштириш, ҳар бир умумтаълим мактабида театр жамоаларини шакллантириб, доимий фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ўтказилган танловда умумтаълим мактаб жамоалари саҳнада ўз маҳоратини намойиш этиб, театр ва санъат соҳасига қизиқишларини ифода этишди.

Танловда бизнинг 33- сон мактабимиздан ҳам 5-11 синф ўқувчилари муваффакиятли катнашдилар. Танлов учта шарт асосида ўтказилди. Биринчи шарт – таништирув, иккинчи шарт – маданият ва саньат билимдони.  учинчи шарт – театр —  ибратхона мавзуларини қамраб олди. Танлов якунида ғолиблар  туман  мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан қимматбаҳо совғалар билан  тақдирландилар.

Гарчи ўқувчиларимиз бу танловда биринчи учликка кирмасалар ҳам ушбу беллашувдан ўзлари учун қизиқарли кўплаб маълумотлар олдилар, театрнинг  аҳамиятини ўрганиб кайтдилар. Айникса, театрнинг инсон хаётида, маданий –маърифий жабҳада  муҳим рол ўйнашини тушуниб етдилар, деб ўйлайман.

Худди шундай беллашувларни мактабимизда мунтазам ўтказишни режалаштириб олдик.  Чунки, мактабимизда бу соҳадага  қизиқувчи иқтидорли ўқувчилар кўп. Мактабимизда байрамларга, буюк алломаларимиз фаолиятига бағишланган тадбирлар мунтазам уюштирилади. Уларда ўқувчиларимиз фаол иштирок қилишади.

Дилфуза Аманбоева, ўкитувчи

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.