Ҳ. КАРИМОВА: Тажриба алмашиш ўз устингда ишлашга чорлайди

0
45
марта кўрилган.

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург ва Сортавал шаҳрида “Корпоратив кутубхоналар: технологиялар ва инновациялар” мавзусида XXI Умумроссия илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Офлайн ва онлайн тартибида ўтказилган ушбу анжуманда 500 нафардан ортиқ соҳа вакиллари иштирок этдилар.
Жумладан, 232 нафари офлайн, 300 нафари онлайн ўзларининг қизиқарли ва мазмунли маърузалари билан фаол иштироки барчани янги лойихалар, инновациялар билан яқиндан таништириш имконини берди. Айниқса, Ўзбекистон, Қозоғистон, Италия Белорус давлатларидан келган мутахассисларнинг ўз тақдимотлари билан чиқиши қизғин мунозара, фикр алмашиш, савол ва жавобларга сабаб бўлди.
Анжуманнинг дастурида белгиланган мавзулар Буюк Пётр номидаги Санк-Петербург Политехника университетида ўтказилиши, у ерда китобхонларга яратилган шароитлар, кенг ва шинам ўқув заллари, бой китоб фондига эга бўлган ноёб жамғармалари ва илмий-анжуман доирасида ташкил этилган кўргазмалар билан танишишга қулай имконият яратди.
Ташкил этилган секцияларда корпоратив фаолиятнинг бошқа сохалар билан ўзаро таъсири, боғлиқлиги ҳамда ахборот-кутубхоналар учун самарали бошқарувни ташкил этиш, китобхонлар учун миллий обунани янада ривожлантириш орқали фан, таълим ва маданиятни тараққиётга етакловчи масалалар тўғрисида қизғин мунозалар бўлиб ўтди.
Айниқса, маълумотлар базасини мунтазам бойитиб бориш, жамғармаларни онлайн манбалар билан тўдириш ҳамда бу йўналишда албатта ахборот коммуникацион технологияларини кенг жорий қилиш ва ўз навбатида шу талабларга мос равишда кадрлар салохиятини қўшимча сиртқи таълим орқали тайёрлаб бориш давр талаби эканлиги таъкидланди.
Конференция иштирокчилари секциялардаги мухим маърузалардан ўзига зарурий бўлган маълумотларни олиш билан бирга ташкилотчилар томонидан уюштирилган
Россия федерацияси қуролли кучлари тарихий харбий кутубхонаси, Санк-Петербург шаҳар рус географик илмий кутубхонаси, давлат марказий кўзи ожизлар кутубхоналарига экскурсияга чиқдилар. Уларнинг бой ва ноёб китоб жамғармалари, китобхонларга яратилган қулай ва шинам, замонавий технологияларга асосланган шарт-шароитлардан ўзларига тажриба орттиришга эришдилар.
Конференция вақтида энг кўп кўтарилган масала бу олийгохлар кутубхоналари, уларда олиб борилиши кутилаётган янги инновациялар, рақамли кутубхоналар ташкил этиш, ноёб фондни янада ривожлантириш ҳамда сунъий ақл идрок (СИ) орқали янги имкониятлар эшигини очиш билан бирга хавф-хатар олдини олишга ҳамда ахборот-кутубхона хизматларини сифат жихатидан юқори даражага олиб чиқиши тўғрисида жуда кўп мухокамаларга сабаб бўлди.
Конференциянинг давоми Карелия автоном республикасининг Сортавал шаҳрида бўлиб, дастур аосида белгиланган намунали хисобланган “Модельная кутубхона”га ташриф буюриб уларнинг шаҳар аҳолисига кўрсатилаётган хизматлари, фан сохаларига ва китобхонларнинг турли табақаларига яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдик.
Кутубхонада яратилган автоматизация жараёнлари, китобхонлар билан ишлашни, қидирув жараёнларини такомиллаштириш, рақамлаштириш ишлари, китобни бериш ва топшириш жараёнларининг автоматлаштирилганлиги, онлайн хизматларнинг мавжудлиги ҳамда корпоратив кутубхона тизимларига, илмий фанга оид маълумотлар базаларига кириш ҳуқуқининг очиқлиги каби имкониятлар биз мехмонларда катта таассурот қолдирди.

Ҳ.Қ. Каримова, Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона
маркази директори, Ахборот-кутубхона аълочиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.