Ҳамкорлик: Ўзбекистон ва АҚШ

0
61
марта кўрилган.

 “Истиқболли авлод” нодавлат ташкилоти амалга оширган АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг( USAID)  “Одам савдосидан жабр кўрганларни реинтеграция қилиш” лойиҳаси якунланишига бағишланган “Одам савдосига қарши курашиш – реинтеграция ва самарали амалиёт” номли икки кунлик анжуманда ҳукумат, нодавлат, хусусий ва халқаро ташкилотлардан 45 нафар вакил иштирок этди ва унда элчи Памела Спратлен сўзга чиқди, дея хабар бермоқда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати.

 “Хотин-қизлар кўпинча жинсий эксплуатацияга жалб қилинади. Улар жисмоний ва психологик травма олгач, яна нормал ҳолатга қайтиши учун кўп муддатга чўзиладиган тез ва ҳар томонлама ёрдамга эҳтиёж сезади. Тегишли равишда ғамхўрлик қилинмаса, улар қайтадан одам савдоси қурбонига айланиши эҳтимоли катта”,  дея таъкидлади элчи Спратлен хоним.

“Истиқболли авлод” жамоаси одам савдосидан омон қолган ва унинг қурбонига айланиши мумкин бўлган қарийб 400 нафар хотин-қизга психологик, тиббий ва юридик ёрдам кўрсатди, уларга ҳунар ўргатди. 2015 йили “Истиқболли авлод” хотин-қизларга пазандалик, компьютер саводхонлиги, бичиш-тикиш, косметология сирларини ўргатувчи ўқув маркази ташкил этди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.