Ҳамкорликнинг янги қирралари

0
220
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги Элчихонаси ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакили Лю Тунпин билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар берилади mvd.uz сайтида.

Учрашув ИИВ Академияси делегациясининг Хитой халқ полиция университети ва қуролли полиция Академиясига ташрифи (2017 йил 26-29 декабрь) якунлари бўйича ўтказилди.
ИИВ Академияси бошлиғи генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов бўлиб ўтган ташрифнинг натижадорлигини қайд этиб, академик мобиллик доирасида махсус ўқув курсларини, шунингдек Хитой халқ полиция университети ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида ҳар иккала олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва курсантлари  учун «мастер-класс» дарсларини ташкил этиш юзасидан ўзаро келишувларга эришилганлигини маълум қилди.
Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги Элчихонаси ХХР Жамоат хавфсизлиги вазирлигининг расмий вакили Лю Тунпин эришилган ўзаро келишувларнинг амалий аҳамиятини қайд этиб, расмий вакил сифатида режалаштирилган тадбирлар амалга оширилишини жадаллаштирилишида ҳамма имкониятларни ишга солишини билдирди.
Учрашув келгусида ўзаро ҳамкорликнинг равнақ топишига асос бўладиган манфаатли, конструктив диалог руҳида ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.