ҲАРБИЙ САНЪАТКОРЛАРНИНГ САЙЁР КОНЦЕРТИ

0
139
марта кўрилган.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий оркестр  жамоасининг байрам муносабати билан пойтахтимизнинг гавжум гўшаларида аҳолига байрам дастури тақдим қилиши гўзал анъанага айланиб улгурди.

Бу   гал сайёр тантанани Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли давом эттирди. Ҳарбий санъаткорларнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб метронинг “Дўстлик” бекатидан бошланган ижодий концерти  унинг барча йўналишларини ўз ичига қамраб олди.

Мазкур ижодий саёҳат метрополитен мижозлари ишдан қайтаётган қулай пайтда уюштирилди. Бадиий дастур давомида Иккинчи жаҳон уруши даври жанговар куй-қўшиқларини моҳирлик билан ижро этган санъаткорлар даврага ўша давр руҳиятини олиб киришди. Шунинг учун ҳам уларнинг  чиқишлари барчани,  ёшу қарини  ҳаяжонга солди.

Ҳа, аслида дунёда ёқимли куйдан завқланмайдиган, уни севиб тингламайдиган инсон йўқ. Негаки, куйда  улуғ ҳикмат, ҳаёт отлиғ қудрат ва чек-чегарасиз меҳр-муҳаббат яширин.  Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларга улар билан биргаликда рақсга тушаётган ва бундан завқланаётган пойтахт аҳли-ю меҳмонлари бу кунни узоқ вақт ёдларида сақлаши, шубҳасиз.

Капитан Гулнора ҲОЖИМУРОДОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.