Ҳашар – элга ярашар

0
87
марта кўрилган.

 Тошкент шаҳар маҳаллалари ташаббуси билан 6 февраль куни пойтахтнинг барча туманларидаги қабристонларда “Савоб ҳашари” лойиҳаси ташкил этилди.

Озодалик поклик, элимиз одамларининг қон қонига синган гўзал қадриятларидан   биридир. Шанба кунги ҳашарда эса пойтахтдаги қабристонлар ҳудуди тартибга келтирилди. Ўтганлар хотираси ёдланди, тиловат қилинди.

Қабристонларни тозалаш ва ободонлаштириш  ишларида барча кўнгиллилар, савоб истагида бўлган юртдошларимиз қатнашди.

Жумладан,  Яккасарой туманидаги “Фозил ота” (собиқ Яккасарой қабристони) ва “Яҳудийлар” қабристонларида ҳам ҳашар ўтказилиб, қабристон майдони яъни ариқлар ҳамда йўлаклар чиқиндилардан тозаланди ва ҳудудлар супириб сидирилди.  Дов-дарахтларни буташ ишлари амалга оширилди. Баҳор арафасида ниш урган гул-майсаларнинг юзи хас чўпдан тозаланди, чор-атроф   яшилликка бурканди. Одамлар қалбида ҳам чор-атрофда ҳам баҳор нафаси уфурди.

Аллома Алишер Навоийнинг “Одамни демагил одамий, ани йўқ халқ ғамидин ғами” деган ўгитларида таъкидланганидек, ҳашар  халқимизнинг қадимий қадриятидир. Азал-азалдан жамоатчилик асосида ҳашар йўли билан кўплаб ишлар амалга оширилган. Ҳашарчи-жадидлар  маблағ йиғиб иқтидорли болаларни хорижда ўқитишган. Қариндошлар ҳашар йўли билан янги оилага уй қуриб беришган.  Ҳашар йўли билан кўприклар, йўллар,  қудуқлар, мактаблар, мадрасалар бунёд этилган. Кейинги йилларда шаҳарлик  ҳашарчилар долзарб даврда ҳосилни нобуд қилмай ўз вақтида териб олиш учун пахта йиғим- теримида қатнашдилар.  Ҳукуматимиз ташаббуси билан фермерлар уларни рағбатлантириб, маблағ ажратдилар. Энг асосийси ҳашар туфайли одамлар уюшади, улар  орасида меҳр-оқибат ришталари кучаяди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.