Мамлакатимизда ҳашар ва наврўз тантаналари уйғунлашиб кетиб, шаҳар-у қишлоқларга байрамона кайфият бағшида этди.
Жумладан, Тошкент шаҳридаги Ноширлик – матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежи жамоаси томонидан ҳам умумхалқ ҳашари ҳамда яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилди.
Ўқув маскани ҳудудига дарахт ҳамда турфа гул кўчатлари экилди. Дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Ариқлар ичи ва автотураргоҳ чиқиндилардан тозаланди.
Меҳнат шодиёналарига наврўз шукуҳи қўшилиб кетиб, барча иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади. Коллеж директори Нодира Туйкулова барчани қўшалоқ айёмлар билан қутлади.
Тадбирда машҳур санъаткорлар билан бирга кичкинтойлар гуруҳининг куй-қўшиқлари жаранглади. Талабалар ижодидан кўргазма ташкил этилди.
Ж. САЪДУЛЛАЕВ тайёрлади.