Хоразм вилояти қўғирчоқ театри ижодкорлари Хива тумани мактабларида

0
679
views

 Хоразм вилояти қўғирчоқ театри нафақат вилоятда, балки республикада ҳам машҳур.  Мамлакатимизда бўладиган тадбирларда фаол қатнашиб келишади.

Унинг ижодкорлари мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига тез-тез чиқиб болаларни хушнуд қилишади. Театр  ижодкорлари Хива тумани 19-сон умумий ўрта таълим  мактабида “Карвон сарой буюк ипак йўлида” спектаклини намойиш этишди. Ўқувчи-ёшларда  спектакл яхши тассурот қолдирди.

Шунингдек, Хива тумани 12-сон умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда қўғирчоқ театрининг иқтидорли актёрлари миллий қўғирчоқлар ҳамда эртак қахрамонлари қиёфасида ўқувчиларга турли чиқишлар намойиш этдилар. Ўзига хос бу санъат болаларда катта қизиқиш уйғотди.

Мафтуна РЎЗИМАТОВА

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here