Ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбариятида ўзгаришлар

0
173
марта кўрилган.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Азизов Абдусалам Абдумавланович Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимига тайинланди,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович соғлиги ёмонлашгани туфайли ўз аризасига биноан (кейинги бир йилда бўйин ва бел умуртқа поғонасида икки марта оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган) лавозимидан озод этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига шу кунга қадар Тошкент харбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётган генерал-майор Курбанов Баҳодир Низамович тасдиқланди. 

Б. Курбанов аввал Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.


Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.