«I Халқаро бахшичилик санъати фестивали»да чанқовузлар садоси

0
381
марта кўрилган.

I Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилишига бағишланган байрам дастурида 500 нафар ёшлар чанқовуз чалишади.

Ушбу мусиқий чиқишда ёш ижрочилар Сурхон воҳаси урф-одатлари ва анъаналарини ўзида мужассамлаштириб, воҳага хос куйни ижро этишади.

Ёшлар томонидан ижро этилиши режалаштирилган ушбу мусиқий чиқишда ижрочилар воҳанинг бетакрор табиати ва оромбахш санъатини чанқовуз асбоби куйида тасвирлаб беришади.

Фестивалга Бойсунлик ҳунармандлар ўз ҳиссасини қўшишга астойдил ҳаракат қилишди. Жумладан, уста ҳунарманд Ғайрат Мусулмонов томонидан минг дона чанқовуз асбоби  етмиш кун давомида ясалди.

Бир сўз билан айтганда,  қадимий чанқовуз оҳангларини жўрликда сайратадиган, дилларни яйратадиган ёш чанқовузчилар байрам дастурига алоҳида тайёргарлик кўришмоқда.

Мавлуда АСҚАРХЎЖАЕВА, Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот котиби

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.