Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси ва Бутунжаҳон “Wорлд Стронгмен” федерацияси ҳамкорлигида 8-9 июнь кунлари қадимий Хива шаҳрининг тарихий маркази Ичан Қалъада етук мутафаккир ва моҳир курашчи Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “I-Халқаро баҳодирлар ўйинлари” ўтказилди.
Шу муносабат билан дунёнинг 14 та мамлакатидан ташриф буюрган энг кучли спортчилар, мехмонлар, турнир ташкилотчилари қадимий ва хамиша навқирон Хива шаҳрида жам бўлишди.
Бу каби халқаро спорт мусобақаларини республикамизнинг турли ҳудудларида, шу жумладан Хоразм вилоятида ташкил этилиши спорт туризми йўналишида халқаро аълоқаларни ривожлантириш, жаҳон ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг ижобий имиджини янада яхшилаш ва туризм салоҳиятини тарғиб қилишда хамда юртимизга ташриф буюраётган сайёхларнинг вақтини мазмунли ўтишида мухим ахамият касб этди.
Буюк аждодимиз Паҳлавон Махмуднинг Шарқ дунёсида “полвонлар пири” деб эътироф этилгани нафақат хоразмликларнинг, балки бутун ўзбек халқининг фахридир!
Ушбу турнир ва бу каби тадбирлар ёш авлоднингнинг янада тобланган, чиниққан, мустаҳкам иродали бўлиб вояга етишига, ҳаётда ўз ўрнини топишига, туғилиб ўсган Ватанини ардоқлашга, унинг шаънини муносиб ҳимоя қилиш, ғурур ва матонатга даъват этиши, шубҳасиз!
Хоразм вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати