Ички туризмни ривожлантириш йўлида: андижонлик сайёхларнинг Хоразмга ташрифи

0
369
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги ПҚ-3514-сонли қарорида белгилаб берилган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ички туризмни ривожлантириш мақсадида туристик ташкилотлар, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда республикамиз вилоятларидан маҳаллий сайёҳлар учун турлар ташкил қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 8 март куни Андижон вилоятининг Избосган тумани фаолларидан иборат сайёхлар гуруҳи Хоразм вилоятига ташриф буюришди. Сайёҳат дастури 1 кундан иборат бўлишига қарамасдан меҳмонлар Хива шаҳри “Ичан-қалъа” музей қўриқхонасидаги “Пахлавон Махмуд” зиёратгохи, “Кўҳна Арк” мажмуаси, Хива хонларининг машҳур “Тошховли” саройи, “Калта минор” минораси, “Жума масжид” жомеъ масжиди, “Аллақулихон”, “Мухаммад Аминхон” мадрасалари билан яқиндан танишдилар.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.