15 августдан тошкентликлар Бешёғочдаги собиқ Комсомол (Ёшлар) кўлида яна чўмилиб, дам олишлари  мумкин

0
331
марта кўрилган.

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев брифингда Комсомол кўли ўрнига янги сув омбори қурилиши ҳақида гапирди.

Тўлиқ модернизация қилинган кўл ва унинг пляжи майдони 33 минг квадрат метрни ташкил қилади. Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Миллий боғ 2017 йилда таъмирлаш учун ёпилган эди. Унинг ҳудудида Magic City кўнгилочар мажмуаси, шунингдек, Ёзувчилар хиёбони очилди. Энди навбат тошкентликларнинг севимли дам олиш масканларидан бири бўлган кўлга етиб келди.

Миллий боғдаги сув омбори Тошкент шаҳри ҳудудида ўтган асрнинг 30-йилларида эски лой карераси ўрнида яратилган иккинчи йирик сунъий сув омбори бўлиб, тошкентликлар томонидан ҳашар усулида амалга оширилганди. Эндиликда ҳам  аввалгидек анҳор канали сувларига уланади. Сув мунтазам янгиланиб туради, – деди шаҳар ҳокими. 

VESTI. UZ сайтида берилган ушбу хабарни ўқиб, мен ҳам жуда хурсанд бўлдим.  Чунки, фарзандларим, кейинчалик невараларим билан у ерга борардик ҳордиқ чиқарардик. Болалар чўмилиш жойлари ҳам  алоҳида ажратиб қўйилган эди. Невараларимга ана шу жойда сузишни ўргатганман. Ҳар бир боланинг сузишни билиши бу  ҳаётий заруратдир. Ундан ташқари инсон териси орқали ҳам нафас олиб, руҳияти кўтарилади. Сузганида эса  юрак фаолияти қувват олади. Соғлом бўлишида ҳар томонлама  кони фойда. Албатта, у маскан ҳамма кира олиши мумкин бўлган ва барча қулайликлар мавжуд жой бўлишини истардик.

Ушбу янгилик  ҳам инсон қадри, истаги   улуғ эканлигини ифодалайди. Эндиликда ҳавфли ҳудудда,  Бўрижар ГЭС ёнида чўмилаётган кишилар сони  ҳам камаяди, дея умид қиламиз. 

Янгилик  барчага қутлуғ бўлсин!

Р. ЗАРИПОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.