Фоторепортаж: Мактаб формаларининг янги намуналари намойиш этилди

0
260
марта кўрилган.

Kun.uz мухбирнинг хабарига кўра, 11 октябрь куни «Ўзбекенгилсаноат» АЖ биносида эскизлар асосида ишлаб чиқилган мактаб формалари намуналари кўргазмаси ташкил этилди.  Кўргазмада «Шарқ либослари дизайн маркази» ҳамда «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тизимидаги корхоналар томонидан эскизлар яратилиб, намуналар асосида ишлаб чиқилди.

Тадбирда «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тизимидаги 50та трикотаж маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналардан 12таси ўз тайёр маҳсулотлари билан иштирок этишди. Улар орасида «Шарқ либослари дизайн маркази», «Истиқлол текстиль» (Идеал), «Жаннати Бибихоним», «High Fashion Group», «Косон универсал», «Cotton Road», «Bagira Tex», «Gulmira Tekstil», «EKO planeta», «Ferangiz Fashion», «Urganch Bahmal», «Tumaris Tekstil» каби корхоналарни учратиш мумкин. 

Кўргазма давомида болалар турли ёшларга мўлжалланган баҳор, куз ва қиш мавсумига мос мактаб формаларини намойиш қилишди. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.