Имконияти чекланган ёшлар давлат ҳимоясида

0
294
марта кўрилган.

Маҳаллаларда «Ёшлар», «Аёллар» ва «Темир» дафтарлар ташкил этилгани мақсадга мувофиқ бўлди. Ушбу фаолият ҳар бир инсон давлат ҳимоясида эканлигини ифодалайди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ҳ.Қўчқарова ва Янгиҳаёт тумани кенгаши котибият мудири Х.Дадабаевлар томонидан Сергели тумани “Дарёбуйи” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган, имконияти чекланган Кирил Ярцев ҳолидан хабар олинди.

К.Ярцевга  ўзини-ўзи банд этишида кўмаклашиш мақсадида  Ҳ.Қўчқарова ва Ёшлар парламенти аъзоси И.Рихсибоевлар  ташаббуси  ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида пойафзал шахобчаси ўрнатиб берилди.

Ҳозир  унга этикдузлик  қилиши учун керакли анжомларни олиб бериш ва фаолиятига  қулай шароитлар яратиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.