Муваффақиятга эришишнинг сирлари нимада?

0
252
марта кўрилган.

Замонавий ўзбек аёлининг бугунги портрети қандай бўлиши керак? Ўзбек аёлларининг тафаккури, билим даражаси, ҳаётга бўлган муносабати қай даражада деб ўйлайсиз? Улар дунё аёлларидан қай жиҳатлари билан ажралиб турадилар? Янги Ўзбекистоннинг фаол аёллари қайси жиҳатлари ва ибратли ҳаёт йўллари билан бошқаларга ўрнак бўла оладилар?

 Тошкент шахар “Билим” ахборот-кутубхона маркази конференция залида бўлиб ўтган “Мен муваффақиятли аёлман” лойиҳаси доирасидаги “Янги Ўзбекистонни фаол аёллар билан қурамиз” мавзуидаги маънавий-маърифий учрашув юқоридаги саволларга жавоб берди.  Унда республикамизнинг турли  соҳаларида фаолият юритаётган, ўз мавқеи ва обрў эътиборга эга  таниқли сиёсатчи, журналист, шоира ва тадбиркор аёллар, “Билим” АКМ  ва туман АКМларининг  раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирни Тошкент шахар “Билим” АКМ директори, ”Маънавий ишлар аълочиси” Х. Каримова очди ва тадбирнинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди. Йигилганларга меҳмонларни таништирар экан, юртбошимизнинг бугунги ўзбек аёллари ҳақидаги фикрларини эслатиб ўтди.

“Сизларнинг ҳар бирингиз ўз ғайрат ва шижоатингиз билан Янги Ўзбекистонимиз равнақи йўлида она халқимиз фаровонлиги учун беқиёт ҳизмат қилмоқдасиз” Биз аёлларга берилган ишончни жон дили билан оқлаётган хотин-қизларимизнинг бир гуруҳи бугун даврамизда. Уларнинг босиб ўтган йўллари, эришган ютуқлари, ўта машаққатли аммо ибратли ҳаёт йўллари билан танишасиз, фикр алмашасиз. Катта тажриба орттирасиз» — дея таъкидлади.

Ҳалқаро Амир Темур жамоат фонди ижрочи директори, Турон фанлар академияси академиги С. Азамова шу кунгача эришган ютуқлари, муваффақиятлариниг сири китобга бўлган қизиқиши туфайли эканлигини қизиқарли воқеалар асосида сўзлаб берди. «Инсон болаликдан мақсадни тўғри қўйиши керак экан. Мактаб кутубхонаси менинг энг севимли масканим эди. Болалигимдан китобларни нафақат ўқидим балки, улар билан яшадим. Ҳар қандай муваффақиятнинг калити билимда, илмда» — деди у.

Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари соҳибаси, шоира З. Мўминова қайсики оилада аёл киши маънавиятли бўлса фарзандлар ҳам ақлли, аҳли дониш бўлиб вояга етишишларига алоҳида тўхталиб ўтди. Ўзбек аёлларининг таърифи жуда баланд.  Улуғ шоиримиз   Усмон Носир ҳаёти билан танишар экан, уни маънавият бобидаги қарашларида онасининг ўрни катта бўлганлигини алоҳида таъкидлади. Ўзи ёзган шеърларидан намуналар ўқиб берди, хусусан аёлларга бағишланган шеъри иштирокчилар қалбини ларзага солди.

Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, «Шуҳрат» медли соҳиби, журналист Ҳ. Зокирова аёлнинг оиладаги, жамиятдаги ўрни алоҳида эканлигини қайд этаркан, аёл кишининг тафаккури, дунёқараши қанча кенг бўлса оила мустаҳкам бўлишини, жамият янада ривожланишини  айтди. «Иш фаолиятим даврида кўплаб хорижий давлатларда бўлдим. Чет элликлар  ўзбек аёллари ҳаётига , турмуш тарзига бефарқ эмаслар. Ўтмишга аҳамият берсак  бизнинг аёлларимиз зиёлилиги, билимга чанқоқлиги, нозик дидликлари билан ажралиб турганлар. Жамиятимизнинг ҳар бир жабҳасида хотин-қизларимизни ўрни бор. Қай соҳага қараманг улар илғор. Мамлакатимиз раҳбарининг хотин-қизлар борасидаги куюнчакликлари туфайли маърифатли аёлларимизнинг сони янада ортмоқда. Зиёли қизларимизни сони кўпаймоқда. Бу биз учун фахр»-деди у.

“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, республика маънавият-маърифат маркази эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор, Халқаро тоифадаги тренер Ж. Шермуҳаммедова хотин-қизлар билан боғлиқ жойлардаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари, китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, китобхонликни ривожлантириш,  бу борада жойларда олиб борилаётган лойиҳалар натижаси ҳақида сўзлаб берди.

Тадбир жуда қизиқарли, мазмунли ва қизғин бахс ва мунозараларга бой тарзда ўтди “Билим” АКМ ва туман АКМ  раҳбарлари, мутахассислари  томонидан меҳмонларга турли ҳил саволлар берилди ва тўлақонли жавоблар олишди.

Кўтаринки кайфиятда ўтган маънавият тадбирининг якуни янада бир кутилмаган воқеа билан ҳаммада катта таассурот қолдирди. Ҳалқаро Амир Темур хайрия фонди ижрочи директори, Турон Фанлар акдемияси академиги С. Азамова меҳнат жамоасидаги  ўрни ва ҳаётда эришган муваффақиятларини инобатга олиб, энг илғор ФАОЛ АЁЛЛАРГА яъни, Ж. Шермухаммедова, Х. Зокирова, З. Мўминова, Х. Каримоваларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 14 мартдаги 100 сонли қарорига асосан таъсис этилган “Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди” нинг халқаро эсдалик нишонини топширди.

Раънохон Ҳолиқова, Тошкент шаҳар “Билим” АКМ етакчи мутахассиси 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.