САРАТОН ПРОФИЛАКТИКАСИДА САМАРАЛИ САБОҚЛАР

0
187
марта кўрилган.

Касалликни келиб чиқиш сабаби  экзоген (ташқи) омиллар яъни, кимёвий, физик, биологик  ва эндоген (ички омиллар), яъни, организмда канцероген  (рак келтириб чиқарувчи) моддаларни синтезланиши, гормонал мувозанатнинг бузилишига боғлиқ.

Олимларни таъкидлашича, яна бошқа омиллар ҳам борки, буларга нотўғри овқатланиш, бунинг  натижасида  35 фоиз, тамаки чекиш натижасида  30 фоиз, атроф — муҳитнинг ифлосланиши 3 фоиз, вирусларнинг организмга тушишидан 10 фоиз, наслдан-наслга ўтиш борасида 5-10 фоиз, қуёшдан келадиган ультрабинафша нурларнинг салбий таъсири  натижасида 5 фоиз, ионли нурланиш  натижасида 3 фоиз, ва алькоголли ичимликлар истеъмол қилиш натижасида 2 фоиз, онкологик касалликлар келиб чиқиши исботланган.

 2017-2021 йилларда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлари бўйича “Ҳаракатлар стратегиясида” белгилаб берилганидек, Президентимизнинг 2017 йил апрель ойидаги (“Ўзбекистон Республикасида онкологик хизматни янада яхшилаш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”)ги қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  буйруқларига биноан Республика онкология ва радиология илмий маркази –Республика   ихтисослаштирилган онкология ва радиология  илмий-амалий тиббиёт маркази, вилоятлар онкология диспансерлари эса  марказ филиалларига айлантирилди. Ушбу филиалларга марказнинг етакчи илмий ходимлари  раҳбарлик лавозимларига тайинланди. Республика  ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиалига  тиббиёт фанлари доктори, профессор Дониёр  Пўлатов  директор қилиб юборилди. Мана 5 ойдирки  филиалимизда  онкологик хасталиклар билан оғриган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш  тубдан ўзгарди. Хаста кишиларнинг даво муолажаларидан сўнг тузалиб кетишлари учун барча тиббиёт ходимлари янада жонбозлик билан меҳнат қилмоқдалар. Уларни тиббий текшириш ва даволаш ишлари, шифохонага ётқизиш, операция қилиш, ўз вақтида махсус даво (кимётерапия) муолажаларини олишларлари, яхши шароитларда амалга оширилмокда. Ушбу марказ мутахассислари туманларга чиқиб онколог врачлар иш фаолияти билан яқиндан танишиб, уларга зарур тавсиялар беришмоқда.

 Онкология соҳасида долзарб муаммо – бу кенг камровли профилактик ишлар ва касалликни эрта босқичларда аниқлашдир. Бунинг учун жойларда шифокорларни онкологик  ҳушёрлигини  ошириш, тиббиёт ходимлари аҳоли ўртасида ўз вақтида  чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилиши, скрининг текширувларини барча касалликлар бўйича  олиб бориш ва айниқса, фуқароларнинг тиббий маданиятини ошириши  лозим.

Филиалимизда  сут бези саратони касаллигининг  олдини олиш   мақсадида  аёлларга муҳим маьлумотлар ва саратон касаллигининг 21 та асосий белгиси, унинг профилактикаси  ҳақида эслатма варақалари чиқарилди ва шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларига, ҚВП ларга тарқатилди. Мутахассисларимиз саратон касаллигини текшириш, уни даволаш ва олдини олиш борасида, дори-дармонлар, янги тиббий асбоб-ускуналар  тўғрисида видеороликларни   фуқароларга тақдим этмоқда. 

Ҳозирги кунда филиалимизда 7-та бўлим фаолият кўрсатиб, лаборатор текширувлар асосида, тиббий ускуналар (компьютер томографияси, рентген, маммография, ультратовуш текширувлари)га асосланиб беморга тўғри ташхис қўйилиб, аҳолига ихтисослаштирилган   онкологик  хизмат  кўрсатиб келинмокда. Хасталарга замонавий  даво муолажалари ўтказилмоқда.

Матнияз МАТНИЯЗОВ, тиббиёт фанлари номзоди, олий тоифали шифокор, Хоразм вилояти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.