Шавкат Мирзиёев Янгийўл шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизмат сифати билан танишди

0
172
марта кўрилган.

Давлат раҳбари Янгийўл шаҳридаги “Файзли” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди,  дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида. 

Шу ерда Янгийўл шаҳринининг Бош режаси лойиҳаси, шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш дастури ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини замонавий технологиялар асосида  такомиллаштириш тўғрисида маълумот берилди.

Янгийўл шаҳрида 86 минг 800 аҳоли истиқомат қилади. 241 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларга хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.

Президентга тақдим қилинган лойиҳаларда шаҳарда оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш ва янгилаш дастури, Тошкент вилоятининг  Қибрай ва Зангиота туманларида сув таъминотини яхшилаш, Чирчиқ шаҳрининг иссиқлик тизимини такомиллаштириш каби маълумотлар ўрин олган.

Давлат раҳбари  «Файзли» маҳалласи профилактика инспектори уйида бўлди.

Аҳоли билан мулоқот қилди.

Президент Янгийўл шаҳридаги мавжуд кўп қаватли уйларни жорий йил охирига қадар тўлиқ  таъмирлаш, 7 қаватли 12 та янги кўп қаватли уй-жой, замонавий боғ, бозор, супермаркет, кўприк қуриш бўйича мутассаддиларга топшириқ берди.

Президентимизнинг  Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда.


Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.