Таниқли журналист ва шоир Шухрат Деҳқонов боқий оламга ўтди

0
202
марта кўрилган.

«Нуроний» газетаси бош муҳаррири сифатида фаолият юритаётган таниқли журналист Шуҳрат Деҳқонов 52 ёшида боқий оламга ўтди, дея хабар беради Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси.

Шуҳрат Деҳқонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, турли жамоат ташкилотларида масъул лавозимларда фаолият юритган заҳматкаш, меҳнаткаш инсон эди.

Муҳриддин Холиқовнинг бир қанча машҳур қўшиқларининг муаллифи, жумладан, «Парирўй санамлар» қўшиғи Шуҳрат Деҳқонов қаламига мансуб бўлади.

Олимжон Ўсаров эътирофи: Бир шахс «Олтин қалам»ни икки бор олиши мумкинми? Бу саволни жуда кўп беришади. Айниқса, бу йил Президент қарори асосида танлов бош мукофоти ғолибига автомобил қўйилгач, энди топширсак бўларкан, деб ёзаётганлар ҳам бор.

Кеча марҳум дўстимиз, таниқли журналист, истеъдодли шоир Шуҳрат Деҳқонов ҳақидаги материалларни кўздан кечира туриб, бу саволга жавоб топдим — бўларкан!

Шуҳрат Деҳқонов «Олтин қалам» Халқаро  мукофотини икки бор қўлга киритган ягона журналист. Бу ҳақда «Олтин қалам 2022» ғолиблари ҳақидаги китоб-альбомда ҳамкасбимизнинг ўзи эслаб ўтган экан.

Айтганча, Шуҳрат Деҳқонов «Йилнинг энг фаол журналисти» танловининг ҳам ғолиби бўлган. Охиратлари обод бўлсин!

GUJUM. UZ cайти таҳририяти Шуҳрат ДЕҲҚОНОВнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига  таъзия билдиради. Охирати обод бўлсин, ётган жойи нурга тўлсин!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.