Хўжаниёзова Шакаржон Юсуповна

0
322
марта кўрилган.

 

Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавиймаърифий ишлар бўйича ўринбосари Шакаржон Юсуповна Хўжаниёзова 63 ёшида вафот этди. Дафн маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Шакаржон Хўжаниёзованинг оила аъзоларига йўллаган таъзияномасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев ўқиб эшиттирди. Шакаржон Хўжаниёзова Боғот туманининг Нукус қишлоғидаги қабристонга дафн этилди, дея хабар беради Хоразм вилояти ҳокимлигининг матбуот котиби Шухрат Маткаримов xorazm.uz сайтида.

1955 йилда Хоразм вилоятининг Боғот туманида туғилган Шакаржон Хўжаниёзова жорий йилнинг 25 январидан вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Бундан аввал, у Хоразм вилояти ҳокимининг ташкилий, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, вилоят Хотинқизлар қўмитаси раиси, шунингдек, Боғот туман ҳокими лавозимида меҳнат қилган.

Хўжаниёзова иш фаолиятини 1977 йил Боғот туман жамоа хўжалиги ҳисобчилигидан бошлаган бўлиб, кейинчалик шу тумандаги 6-сонли ўрта ҳунартехника билим юрти директори ўринбосари, сўнгра директори бўлиб ишлаган.

У Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати ва мамлакат парламенти икки палатали даврида Олий Мажлис Сенати аъзоси сифатида фаолият юритди.

У ҳукуматимиз томонидан «Меҳнат шуҳрати» ва “Фидокорона хизматлари учун” орденлари, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвонлари билан тақдирланган.

Хоразм вилояти жамоатчилиги оғир жудаликка учради. Бевақт ўлим ажойиб инсон, моҳир ташкилотчи, иқтидорли раҳбар, мерибон она Хўжаниёзова Шакаржон Юсуповнани 63 ёшида орамиздан олиб кетди. Элимизнинг қадрли фарзанди, ажойиб инсон, юрт равнақи ва эл фаровонлиги учун толмас курашчи Шакаржон Хўжаниёзованинг порлоқ хотираси қалбимизда мангу яшайди”, дейилади xorazm.uz сайтида бир гуруҳ сафдошлари томонидан ёзилган таъзияномада.

«Соғлом она ва бола» маркази ва gujum. uz сайти таҳририяти ҳам Шакаржон Хўжаниёзованинг бевақт ўлими муносабати билан унинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига чуқур таъзия билдиради.

Шакаржон Хўжаниёзованинг охирги манзили- ётган қабри нурга тўлсин!  Оллоҳ охиратини обод қилсин!

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.