Арт терапиянинг асосий мақсади ва афзалликлари

0
516
марта кўрилган.

Аввалги мақоламизда  арт терапия тушунчаси  ва тарихи ҳақида маълумот берган эдик. Бу гал унинг  асосий мақсади ва аҳамиятини изоҳлаймиз.

Арт терапия санъатнинг бирор тури орқали даволаш дедик. У қандай амалга оширилади? Ижод инсон учун ўз ички дунёсига кириш ва ўзини англаш имкониятларидан биридир. У бизни қалбимизнинг энг яхши, яъни энг ёруғ, бой ва самимий жабҳаларига мурожаат этади. Одам ёзаётганда, чизаётганда, лойдан буюм ясаётганда ёки бошқа санъат турларида ўзини намоён этаётганда, бу унга бўшашиш, ўзини кўрсатиш ва озгина бўлса ҳам ўз қалби, руҳияти билан, яъни ўз-ўзи билан уйғунликда бўлишга имконият беради. Бундан ташқари, ижод психикани боғлаш бўйича самарали усул ҳисобланади ва ҳозир у амалий психологияда “Арт терапияси” номи билан кенг қўлланилмоқда.

 Деярли ҳар бир психолог инсонни руҳан даволашнинг баъзи босқичларида арт терапияси каби усулга мурожаат қилиш зарурлигини ҳис қилади. Ушбу усулнинг турлари ва усуллари даволаниш режимини сезиларли даражада диверсификация қилиш, бемор аҳволини яхшилаш, чуқур низоли ҳолатларни ҳал қилишда унга ёрдам бериши мумкин. Ушбу тузатиш схемаларидан фойдаланган ҳолда, психолог бир нечта мақсадларга эга бўлади. Санъат дарслари инсонга таъсир кўрсатаётган салбий ҳис-туйғулар, жумладан, тажовузни бартараф этиш ва унинг руҳиятини ижтимоий мақбул шаклда озод қилиш имконини беради. Масалан, ҳайкаллар ёки чизмалар устида ишлаш стрессни енгиллаштириш ва эзгу туйғуларга алмаштиришга имкон беради.

Санъат инсонга оғзаки бўлмаган мулоқот қилиш имконидир. Баъзан одам ички низоларни визуал тасвирлар ёрдамида, сўзларни қўлламасдан, юз бераётган воқеликни тўғри тасвирлашга ҳаракат қилмасдан тушуниши ва ифодалаши осонроқ бўлади. Психологияда санъат объектини яратиш жараёнини ўз ичига олган арт терапияси турлари психолог ва шифокорларга кўплаб қизиқарли материалларни олиш имкониятини беради, бу эса кейинчалик изоҳлаш ва ташхис қўйишда самарали ёрдам бериши мумкин.

Инсонларнинг биргаликдаги санъат дарслари уларга ва мутахассис психолог ҳамда шифокор-терапевт ўртасида тезкор алоқа ўрнатишга, керакли ишонч даражасига эришишга, хижолатни енгишга ва машғулотлар учун қулай шароит яратишга имкон беради. Арт терапияси одамнинг дилини ўртаётган ҳамда  одатланган ҳис-туйғуларини ва фикрларини ифодалашга имкон беради. Баъзида бу бемор учун ўз ҳис-туйғуларини ифода этишнинг ягона усули бўлиши мумкин. Санъат дарслари ўзини тута билиш ва ўзини тарбиялаш туйғусини ривожлантиришга ёрдам беради.

Техника, шунингдек, сезгиларга диққатни жамлашга, янги тажриба орттиришга имкон беради. Масалан, агар моделлаштириш ҳақида фикр юритадиган бўлсак, унда бемор шакллар билан тажриба ўтказиш, тўқималарни ҳис қилиш ва бошқа ҳолатларга дуч келади. Албатта, арт-терапиясининг барча турлари инсоннинг ўз-ўзини ҳурмат қилиш даражасини оширишга ёрдам беришини унутмаслик зарур. Бундай машғулотларга иштирок этган одамлар иш тугаганидан сўнг (масалан, расм ёки ҳайкални тугатгандан сўнг) ўз ҳаракатларидан мамнун бўлишади.

Бундан ташқари, санъат кўпинча одамга, ҳатто унинг хаёлига келмаган янги бадиий қобилиятларни кашф этишга ёрдам беради. Айтганча, бунинг афзаллиги шундаки, инсоннинг ўзига нисбатан ҳурмати ва баҳоси ошади. Масалан, мактабгача ёшдаги ва бошланғич мактаб ўқувчилари учун деярли барча турдаги арт терапияси катта имкониятларни очиб беради.

Арт-терапияси курс охирида инсон ўз яратувчилик ишларини давом эттириши ва келажакда бирон-бир фаолият уларнинг касбий-мутахассислигига айланиши мумкин. Болалар учун катталар каби арт-терапиясининг барча турлари мавжуд. Ушбу услуб универсал деб ҳисобланади. Кейинчалик бола бу машқларни мустақил равишда қўллаши мумкин, бироқ кўпинча бадиий дарслар мунтазам маслаҳатлар билан бирлаштирилиб, уларда шифокор бемордан кўпроқ маълумот олиши, маслаҳат бериши ва бошқалар содир бўлади. Кўпинча гуруҳ машқлари ўтказилиб, уларда бир нечта бемор ижодкорлик билан шуғулланади. Бу уларга алоқа ва ёрдамга бўлган эҳтиёжни қондириш имкониятини беради.

Санъат орқали мижознинг ўзини-ўзи намоён қилиши ва ўзини-ўзи билиши, шунингдек, дунё ҳақиқатини ҳисобга олган ҳолда, концруктив ҳаракатлар учун қобилиятларни ривожлантириш имкони тақдим этилади. Бу арт-терапиясининг энг муҳим қоидаси – ижодий визуал фаолиятнинг барча маҳсулотларини уларнинг мазмуни, шакли ва сифатидан қатъи назар, тасдиқлаш ва қабул қилишни англатади.

Арт терапиясининг афзалликлари. Арт терапияси қуйидаги афзалликларга эга:

 Инсонга таъсир этувчи тажовузкор ҳиссиётларни ижтимоий мақбул шаклда ифода этиш. Расм чизиш, ҳайкалтарошлик, ясаш, ишлов бериш руҳий зўриқиш ҳолатини сусайтириш, тинчлантиришнинг хавфсиз усули бўлиб ҳисобланади.

 Енгилмас бўлиб туюлган фикрлар ва ҳис-туйғулар билан ишлашда ёрдам беради.

 Ички ўзини-ўзи бошқариш ва тартибни ривожлантириш.

 Ҳис-туйғуларга эътиборни ривожлантириш ва кучайтириш.

 Терапия давомида диагностика ва изоҳлаш.

 Психотерапия жараёнини тезлаштириш. Оғзаки психотерапия пайтида суҳбатдан кўра, онгсиз можаролар ва ички тажрибалар визуал тасвирлар ёрдамида осонроқ ифодаланади.

 Мижоз ва маслаҳатчи ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, арт терапияси гуруҳи аъзолари орасида эмпатия ва ижобий ҳис-туйғуларни ривожланишини тезлаштириш.

 Шахсий қадрият, аҳамиятлилик, ўзига хослик, ўзига хослик туйғуларини кучайтириш.

 Бадиий маҳоратни оширишга кўмаклашади.

–  Барча ёшдаги зарурий кўникма ва ижодий амалиётга эга бўлмаган барча инсонларга тўғри келади.

–  Сўз орқали мулоқотдан фарқли равишда тўғридан-тўғри онгга йўл очади.

– Салбий ҳис-ҳаяжонларни жамиятга мос ва атрофдагиларга безарар тарзда ҳал этишга имкон беради.

Ўзаро мулоқотни тиклаш бир-бирига салбий муносабатларда бўлган инсонларни яқинлаштириб, ижобий муносабатларни таъминлашда бебаҳо усулдир.

Кейинги таҳлил учун ҳажман катта ва бой манбани юзага келтиради.

Ўз-ўзини эркин намоён этиш усули бўлиб, илиқ ва дўстона муҳитда инсонларда ижобий ҳис-ҳаяжон ва эркин оптимистик ҳаётий позицияни эгаллашга ёрдам беради.

Шохиста  Самарова, Чирчиқ давлат педагогика университети  Психология кафедраси мудири

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.